Веб иловалар барча монитор ва мобил қурилмаларда сифатли ва респонсив дизайнга эга. Респонсив дизайн
Мобил қурилмалар ва ишчи мониторларда веб иловаларимиз қулай кўриниш ва фойдаланувчи интерфейсига эга.
Крос-браузер ва крос-платформа
Жаҳонда яратилаётган янги веб технологияларни ўрганиб, уларни синовдан ўтказиб, амалда қўллашга тайёрлаймиз.
Веб технологиялар лабораторияси
Жаҳонда яратилаётган янги веб технологияларни ўрганиб, уларни синовдан ўтказиб, мижозларимиз эҳтиёжига биноан амалда қўллашга тайёрлаймиз
Ҳар бир хизматимиз ва лойиҳамизнинг охирги истеъмолчиси бўлган фойдаланувчиларнинг қулайликлари энг асосий вазифа сифатида баҳолаймиз
Ҳар бир хизматимиз ва лойиҳамизнинг охирги истеъмолчиси бўлган фойдаланувчиларнинг қулайликлари энг асосий вазифа сифатида баҳолаймиз
KAMOLOV INTERNET LABORATORIES - интернет ва вебсайтлар бўйича илғор технологияларни қўллаб, мижозларга
юқори сифатли, жаҳон стандартларига мос ва замон талабларига хос веб-интернет маҳсулотлар яратувчи ва хизмат
кўрсатувчи веб студиядир.
Компания миллий интернет тармоғида сифатли вебсайтлар ва дастурий таъминотлар яратиб, мамлакатимиз иқтисодиёти
ўсишига ҳисса қўшиш мақсадида барпо этилган.
Компания асосчиси ва директори, бош веб дастурчи - Камолов Ғуломжон Мирзоевич.
Компания вебсайт ва интернетга алоқали барча турдаги дастурлар яратиш бўйича хизматлар кўрсатади.
Компаниянинг 3 асосий шиори:
ТЕЗКОРЛИК,
СИФАТ ва
ЗАМОНАВИЙЛИК
ТЕЗКОРЛИК - асосий шиоримиз.
Вақтдан унумли фойдаланиб ва шу билан бирга, хизматларимизнинг сифати ва замонавийлигини ҳисобга олган ҳолда
лойиҳаларни ўз эгаларига келишилган муддатдан кечикмасдан етказиб бериш, уларнинг ишлаш тезлигини кафолатлаймиз.
СИФАТ - асосий шиоримиз.
Ҳар бир дастурий таъминот ёки хизматимиз сифат даражаси бўйича энг юқори баҳоларга эга бўлишига астойидил ёндашиш.
Мижозларимиз хизматларимиз ва дастурий таъминот сифатидан мамнун бўлишлари биз учун жуда муҳимдир.
ЗАМОНАВИЙЛИК - асосий шиоримиз.
Интернет охирги 25 йил мобайнида жадал суратлар билан ривожланиб бормоқда. Айни дамда Веб 3.0 технологиялари
кенг тадбиқ этилмоқда. Бизнинг хизматлар ва веб дастурлар энг замонавий технологиялар ва стандартлар асосида
яратилишини таъминлаймиз
Вебсайт яратиш.
W3C томонидан ишлаб чиқилган янги HTML5/CSS3 асосида вебсайтлар яратамиз.
Яратилган вебсайтларда фойдаланувчи билан интерактив мулоқотни яхшилаш мақсадида Javascript тили ва у асосида
яратилган jQuery/ExtJs/Lightbox/Slider/Datatables каби кутубхона (library)лардан фойдаланамиз.
iOs ва Android мобил тизимларида
мобил дастурий таъминотларни яратиш.
Жахонда мобил қурилмаларининг кўпчилиги 2 асосий операцион тизим:
iOs ва Android да ишлайди.
Компаниямиз шу икки тизим асосида мобил дастурий таъминотларни яратиш хизматини кўрсатади.
PHP/MySQL асосида веб дастурлар яратиш.
PHP асосан сервердан фойдаланувчига маълумот етказиб бериш учун ишлатилади.
Mysql маълумотлар баъзаси бўлиб, у Oracle компаниясига тегишли маҳсулотдир.
Бу икки жуфтлик асосида дунёда миллионлаб вебсайтлар яратилган.
Катта ҳажмдаги маълумотга эга вебсайтларда излаш ва филтр тизимларини яратиш.
Ахборот ҳажми катта бўлганда, фойдаланувчи керакли маълумотни излаб топиши қийинлашади.
Шунинг учун ҳам излаш ва филтр тизимлари керакли маълумотга тезкорлик билан эги бўлиш мақсадида фойдаланувчи
учун қулайлик яратиш мақсадида ишлатилади.
Компаниямиз Apache Solr, Google Search ва бошқа излаш тизимларини интеграция қилиш ёки излаш ва филтр тизилларининг
дастурий таъминотини яратиш билан шуғулланади.
Интернет дўконлар учун
тўлов тизимларини жорий этиш.
Интернет дўконларнинг асосий техник фазилатларидан бири - оммабоп тўлов тизимларининг мавжудлигидир.
Компаниямиз жаҳонда ва мамлакатимизда энг оммабоп тўлов тизимларини жорий қилиш хизматини кўрсатади.
Вебсайт ва сервер дастурий таъминотларини хавфсизлик, тезкорлик ва барқарорлиги бўйича аудит ўтказиш
ҳамда камчиликларини бартараф этиш бўйича кўрсатмалар бериш
Вебсайтлар жуда кўп, лекин уларнинг хавфсизлик, тезкорлик ва барқарор ишлаш даражалари турли хил. Компаниямиз
бу йўналишда мижоз еҳтиёжидан келиб чиқиб дастурий таъминот аудити хизматини кўрсатиш билан шуғулланади.